Ассалому алайкум! Муҳтарам устозлар, янги туғилган гўдакка Абу Ҳасан дeб исм қўйса бўладими? Жавоб учун минг бор раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Бу исм эмас, балки куня бўлади. Яъни одатда арабларда биринчи фарзандининг исмига Абу (отаси) сўзини қўшиб чақириш машҳур бўлган. Гоҳида бирор нарсанинг устаси бўлган кишиларга ҳам “Фалон нарсанинг отаси” деб куня қўйиш машҳур бўлган. Масалан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мушукни эркалатган машҳур саҳобийга Абу Ҳурайра яъни “мушукчанинг отаси” деб кунялаганлар. Ҳамма ишда пешқадам бўлган саҳобага Абу Бакр “пешқадамликнинг отаси” деган номнинг берилиши ҳам шундан. Бу биздаги компютер устасига “компютер отаси” деганга ўхшашдир. Валлоҳу аълам!