Ассалому алайкум! Мармар тошдан қурилиш учун безак махсулотларини буюртма асосида ишлаб чиқараман. Кўпинча буюртмачини ўзи келмасдан прораби ёки дезайнери ёки уйида ишлаб турган усталарини юборишади. Улар келиб мен билан обдон савдолашишади. Савдо пишгандан кейин энди хўжайин сўраб қолса бунақа нарх айтасиз деб қимматроқ нархни айтишади. Айримлари эса мен сени таклиф қиламан ва кўндираман, эвазига сен менга мана бунча чиқариб берасан дейишади. Пулни ўзинг ол ва мендан ўзинг сотиб олиб кет десам табиийки йўқ пулни сиз оласиз ва бизникини чиқариб берасиз дейишади. Мен ўзим “Ҳа майли рекламага ҳам пул тўлайманку. Шу рекламани пули бўла қолсин деб ўзимни овутаман. Илтимос айтинглар бизларни шу ҳаракатимиз тўғрими. Саволимни эътиборсиз қолдирмайсиз деган умиддаман. Раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Қилаётган ишларингиз хиёнат ва ёлғонга ёрдам бериш ҳисобланади. Валлоҳу аълам!