Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шу воқеа тўғрими?

23:55 / 29.04.2017 | Ali Zairov | 4839

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, қуйидаги воқеа ростан ҳам бўлганми?
«Бир куни мусибат бўлган хонадонда пулга йиғлаб берадиган хотиннинг овозини эшитиб қолган Умар разияллоҳу анҳу ёнида бир киши билан ҳовлига шиддат ла кириб борди да, ҳалиги йиғичи хотинни машҳур дарраси ила калтаклай кетди. Ҳатто ёнидаги киши йиғичининг рўмоли бошидан тушиб кетганини айтганида: «Бу йиғичи хотинни уравер! Унинг ҳурмати йўқ. У сизларнинг мусибатингиз учун эмас, балки сизлардан оладиган дирҳамлари учун кўз ёш тўкмоқда. У қабрдаги ўликларингизга, уйдаги тирикларингизга озор бермоқда. Аллоҳ сизларни сабр қилишган буюрган, бу хотин эса сизларни сабрдан қайтармоқда. Яна бу сизларни жазава қилишга чақиради, ҳолбуки, Аллоҳ таоло бундан қайтарган!» деди.»


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! “Муснади Аҳмад”да шу каби ривоят келган дейилади. Лекин санади саҳиҳ эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat