Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жаноза намози

08:27 / 03.05.2017 | Omil | 4103

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, майитга жаноза ўкилишида 40 кишидан  ортик одам катнашса,    Яхши одам булган деб айтилса майитнинг кабрдаги савол жавоби осонлашади ва «Жаннати» булади диб ешитгандим. Шу гап ростми?



«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

عَنْ أَبِي الْأَسْوَدِ قَالَ: قَدِمْتُ الْمَدِينَةَ وَقَدْ وَقَعَ بِهَا مَرَضٌ، فَجَلَسْتُ إِلَى عُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، فَمَرَّتْ بِهِمْ جَنَازَةٌ فَأُثْنِيَ عَلَى صَاحِبِهَا خَيْرًا، فَقَالَ عُمَرُ رَضِي اللهُ عَنْهُ: وَجَبَتْ. ثُمَّ مُرَّ بِأُخْرَى فَأُثْنِيَ عَلَى صَاحِبِهَا خَيْرًا، فَقَالَ عُمَرُ رَضِي اللهُ عَنْهُ: وَجَبَتْ. ثُمَّ مُرَّ بِالثَّالِثَةِ، فَأُثْنِيَ عَلَى صَاحِبِهَا شَرًّا، فَقَالَ: وَجَبَتْ. فَقَالَ أَبُو الْأَسْوَدِ: فَقُلْتُ وَمَا وَجَبَتْ يَا أَمِيرَ الْمُؤْمِنِينَ؟ قَالَ: قُلْتُ كَمَا قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «أَيُّمَا مُسْلِمٍ شَهِدَ لَهُ أَرْبَعَةٌ بِخَيْرٍ أَدْخَلَهُ اللهُ الْجَنَّةَ». فَقُلْنَا: وَثَلَاثَةٌ؟ قَالَ: «وَثَلَاثَةٌ». فَقُلْنَا: وَاثْنَانِ؟ قَالَ: «وَاثْنَانِ». ثُمَّ لَمْ نَسْأَلْهُ عَنِ الْوَاحِدِ 

Абул Асваддан ривоят қилинади:

«Мадинага келдим. У ерда касаллик тарқалган экан. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг олдида ўтирган эдим, олдиларидан жаноза ўтиб қолди. Унинг эгаси ҳақида яхши гап айтилди. Умар: «Вожиб бўлди», деди. Сўнгра яна бошқаси олиб ўтилди. Унинг эгаси ҳақида ҳам яхши гап айтилди. Умар: «Вожиб бўлди», деди. Кейин учинчиси олиб ўтилди. Унинг эгаси ҳақида ёмон гап айтилди. Умар: «Вожиб бўлди», деди. Мен: «Нима вожиб бўлди, эй мўминларнинг амири?» дедим. У: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам нима деган бўлсалар, шуни айтдим: «Қайси бир мусулмонга тўрт киши яхшилик билан гувоҳлик берса, Аллоҳ уни жаннатга киритади», дедилар. «Учта бўлса-чи?» дедик. «Учта бўлса ҳам», дедилар. «Иккита бўлса-чи?» дедик. «Иккита бўлса ҳам», дедилар. Битта ҳақида сўрамадик», деди». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).


Бу ерда гувоҳлик кўнгил учун эмас, балки ҳақиқий бўлиши керак. Аллоҳ таоло “Исро” сурасида марҳамат қилади :

وَلاَ تَقْفُ مَا لَيْسَ لَكَ بِهِ عِلْمٌ إِنَّ السَّمْعَ وَالْبَصَرَ وَالْفُؤَادَ كُلُّ أُولئِكَ كَانَ عَنْهُ مَسْؤُولاً۝


36. Ўзинг билмаган нарсага эргашма! Албатта, қулоқ, кўз ва дил – ана ўшаларнинг барчаси сўралажак нарсалардир.

Ислом ҳар бир нарсани илмий асосда олиб боришга даъват қилади. Билмаган нарсадан четда бўлишга чақиради.

«Ўзинг билмаган нарсага эргашма!»

Ҳар бир нарсани очиқ-ойдин ва аниқ билиб олгачгина унга ишониш ва у ҳақида ҳукм чиқариш керак. Гумон билан, бировнинг гапига ишониб, турли ноаниқ ишораларга суяниб ҳукм чиқариш мусулмонларга хос эмас. Билган нарсасини борича етказиш ҳам омонатдир. Қулоқ нима гапни эшитса, хиёнат қилмай, ўша гапни аниқ етказиши керак. Кўз бир нарсани кўрса, ўша ўзи кўриб-билган нарсага хиёнат қилмай, у ҳақда очиқ-ойдин маълумот бериши керак. Шунингдек, дил нимани идрок этса, ўша нарсани аниқлик билан етказмоғи зарур. Бу аъзоларнинг билган, идрок этган ҳар бир нарсаси илмий омонат саналади. Омонатга хиёнат қилмаслик катта масъулият ҳисобланади. Кўз ҳам, қулоқ ҳам, дил ҳам ҳар бир нарсадан масъулдир. Бу дунёда бўлмаса, у дунёда албатта масъулдир. Айниқса, охиратдаги ана ўша масъулият мусулмонларни илмий омонатга ҳеч хиёнат қилмасликка ундаган. Улар доимо билганлари ҳақида тўғри маълумотлар берганлар. Ушбу ояти каримага ўхшаш оятлар, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари уларни доимо илмий омонатга хиёнат қилмай, тўғри маълумотлар беришга чорлаб келган. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг бир ҳадисларида: «Гумондан эҳтиёт бўлинглар, чунки гумон энг ёлғон сўздир», – деганлар. ("Тафсири ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat