Ассалому алайкум! Мен яқинда оилавий поликлиникага тишим оғриганлиги сабабли чиқдим. Шифокор тишимни даволаб бўлмаслигини ва уни олиб ташлаш кераклигини айтди. Тишларимни олдирдим ва хизмат хаққига хар бир тиш учун юз минг сўмдан олди ва пулларни ҳеч қандай кассага тўлаганим йўқ. Шифокор ўз қўллари билан пулни олди. Лекин поликлиника дарвозасига тиббий хизмат бепул деб ёзилган. Саволим қуйидагича: ўзи давлат пунктида ишлаб ва давлат белгилаган маошни олиб яна инсонлардан қилган ишимга деб фалон сўм олиши шарий жиҳатдан тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Олиши жоиз эмас эди. Валлоҳу аълам!