Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Масжидга кириш

09:01 / 29.05.2017 | Dilshod | 3461

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, иш юзасидан малум вақт чет элликлар билан юришга тўғри келади. Улар шахарни айланаётган махалда уларга хамрох бўламан. Шу пайтларда шахримиздаги масжидларга хам борамиз. Улар шундай махалда масжидга киришлари мумкинми? Ёки аксинча ташкаридан томоша қиладиларми? Уларнинг аксарияти бошка диндан.  Жавобингиз учун катта раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ичкарига киришлари ҳам мумкин.

أَنَّهُ سَمِعَ أَبَا هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ يَقُولُ: بَعَثَ رَسُولُ اللهِ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ خَيْلًا قِبَلَ نَجْدٍ، فَجَاءَتْ بِرَجُلٍ مِنْ بَنِي حَنِيفَةَ يُقَالُ لَهُ ثُمَامَةُ بْنُ أُثَالٍ، فَرَبَطُوهُ بِسَارِيَةٍ مِنْ سَوَارِي الْمَسْجِدِ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Нажд тарафга суворийлар юбордилар. Улар Бану Ҳанифадан Сумома ибн Усол деган бир кишини олиб келиб, масжиднинг устунларидан бирига боғлаб қўйишди». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Фуқаҳолар шу ва ҳали иймонга келмай туриб масжидга кириб жойлашган ва кейин иймон келтирган саҳоба розияллоҳу анҳумларнинг ҳақларидаги ҳадислардан уларнинг кириши жоиз эканлигини айтганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat