Ассалому алайкум! Кореяда ишлайман, бизга баъзида товуқ гўшти беришади. Шу гўштни имтеъмол қилса бўладими? Товуқни қандай ҳолатда сўйилишини билмайман.
Ва алайкум ассалом! Ҳаромлиги аниқ бўлган таомни еманг, овқатини ҳам ичманг.
عن الحسن بن علي رضي الله عنهما قال : " حفظت من رسول الله صلي الله عليه وسلم : دَعْ مَا يَرِيبُكَ إِلَى مَا لَا يَرِيبُكَ ، فَإِنَّ الصِّدْقَ طُمَأْنِينَةٌ، وَإِنَّ الْكَذِبَ رِيبَةٌ رواه النسائي
Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Сени шубҳага соладиган нарсани қўйиб, шубҳасизини ихтиёр қилгин. Чунки сидқ, ҳотиржамлик. Кизб эса шак-шубҳадир” деганларини эслаб қолганман". Насаий ривояти. Валлоҳу аълам!