Ассалому алайкум! Битта ўқув марказ дарсига қатнаб. Курсни тугатиб ундан олган видеодарсларини бошқа дўстига (ўқишга хохиш бор лекин шароит йўқ) улашса шу олган одамга бу иш ўғрилик бўлиб қолмайдими? Ўқув марказ видеолар тарқалишига қарши
– Ва алайкум ассалом! Видеодарсни пул эвазига сотиб олган бўлса у ўз мулкига айланган бўлади. Унинг нусхаларини пул эвазига сотиш ҳуқуқи эса сотувчида (муаллифда) қолади. Ўз мулкини бошқага сотиш, ҳиба ёки ория йўли билан улашишига монелик йўқ. Нусха кўчириб уни пулга сотмаса ёки текин бўлса ҳам муаллифга зарар етказадиган тарзда тарқатмаса бас. Валлоҳу аълам!