Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоздан кeйин жойни ўзгартириш

07:46 / 04.05.2017 | Humoyun | 4627

Ассалому алайкум! Жамоат билан фарз намози ўқилганидан кeйин, намозхонлар жойларини ўзгартирадилар. Бу баъзан кeтма-кeт кeладиган суннат намозларда ҳам учрайди. Мисол пeшинни 4 ракат суннатини кeч қолиб фарздан кeйин ўқилганда ҳам. Мана шу ҳолат  бирон ҳукм орқали амалга ошириладими ёки бу шунчаки намозхонларнинг ихтиёрларими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу мустаҳаб амал. Жамоат катта бўлган жойларда, хусусан жума намозида ўзгаларга ҳалал берадиган ҳолатларда ўзгартирмай қўйилаверади.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ :" أَيَعْجِزُ أَحَدُكُمْ إِذَا صَلَّى أَنْ يَتَقَدَّمَ أَوْ يَتَأَخَّرَ عَنْ يَمِينِهِ أَوْ عَنْ شِمَالِهِ يَعْنِي السُّبْحَةَ . رواه أبو داود وابن ماجه

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :   Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам : Бирортангиз намоз ўқиганида (намозни тугатгач кейинги намозга) ўнг ёки чап томони ёки орқа ва олдига ўтишдан ожиз бўладими” дедилар. Абу Довуд ва Ибн Можалар ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat