Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ота-онам берган сарподан закот

10:16 / 13.05.2020 | Islomova M | 1380

Ассалому алайкум! 1). 2018-йил август ойида 87 грамм тилла тақинчоқлар тўйимда сарпо тариқасида ота-онам ва турмуш ўртоғим ва унинг оиласи томонидан берилди. Шу тиллаларимдан 1 граммли узукни ўтган йилги ҳисобдан закотга бергандим (2018-2019). Қолган қисмини пул шаклида ракка чалинган болаларга берсам бўладими? 

2) 4 млн га яқин иш ҳаққимни мана ракка чалинган болаларга ёрдам тариқасида беришни ният қилгандим. Ўтган йилги беришим керак бўлган Закотимнинг бир қисми қолиб кетгани эсимга тушиб ўша ёрдам тариқасида бермоқчи бўлган маблағни закот деб ният қилсам бўладими? Чунки турмуш қурганимдан бери ишламайман, юқорида илгари қолиб кетган иш ҳаққим назарда тутилди. 

3) Закотни болаларга ўз қолим билан бермасам ҳам бўлаверадими, чунки ҳозир бошқа шаҳарда бўлганим учун собиқ ишхонамдан ўша болаларга тўгарак очиб ғамхўрлик қилаётган собиқ ҳамкасб дугонам ишхонадан ўша аталган маблағни ўзи олиб менинг номимдан муҳтож болаларга бермоқчи эди. 

4) Ўша маблағни ўтган йилги закотнинг қолгани ва бу йил учун деб ният қилсам бўладими? Бир тақинчоғимни синглимга совға қилганим учун ҳозирда тахминан 84 грамм тиллам бор.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Тақинчоқларингиз 85 граммдан кам бўлмаган суратда ҳар йили алоҳида алоҳида закот чиқаришингиз  керак бўлади. пул шаклида беришингиз ҳам мумкин.
2). Билмадик.
3). Закотни ажратаётган пайтда намозга ният қилгандек ният қилишингиз шарт. Яъни бу мени закотим, холис Ўзиннгни розилигинг учун, қабул қилгин каби. Ажратилгандан кейин ҳақдорга ким томонидан етказиб берилишининг фарқи йўқ.
3). Тақинчоғингизни ўзи 84 гр бўлса ундан ташқари тижорат учун олиб қўйилган бирор молингиз бўлса у ҳам қўшилиши мумкин. Аллоҳ таоло "Муъминун" сурасида закот берувчиларни мақтаб қуйидагича марҳамат қилади:

قَدْ أَفْلَحَ الْمُؤْمِنُونَ۝ 

1. Батаҳқиқ, мўминлар зафар топдилар.

 الَّذِينَ هُمْ فِي صَلَاتِهِمْ خَاشِعُونَ۝ 

2. Улар намозларида хушуъ қилувчилардир.

 وَالَّذِينَ هُمْ عَنِ اللَّغْوِ مُعْرِضُونَ۝ 

3. Улар беҳуда нарсалардан юз ўгирувчилардир.

 وَالَّذِينَ هُمْ لِلزَّكَاةِ فَاعِلُونَ۝ 

4. Улар закотни адо қилувчилардир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat