Ассалому алайкум! Устозлар, мен бир танишимдан долларда қарз олгандим. У танишимга ҳозир имконим йўқлиги ва кейинрок қайтаришим ҳақида айтганимда у “мен бу пулни қарз сифатида бермагандим, қайтаришингиз шарт эмас” деб айтди. Энди бу пулни қандай қайтарганим мақул? Ёки қарз бўлмайманми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Қарз бўлмай ҳадия бўлса қайтаришингиз шарт эмас. Қайтаргингиз келса ҳадия қилиб беринг. Валлоҳу аълам!