Ассалому алайкум! Ясин сурасидаги бир жумлани тушунтириб берсангизлар. «Дунё хаёти фақат алдов матосидир» . Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом!
“Оли Имрон” сураси 185-оятида :
وَما الْحَيَاةُ الدُّنْيَا إِلاَّ مَتَاعُ الْغُرُورِ
«Дунё ҳаёти эса алдов матоҳидан бошқа нарса эмас».
Бу дунё алдамчи дунё. Ўзига қизиққанларни ва ошиқ бўлганларни алдайди ва ғурурга кетказади. Аммо ҳақиқий матоҳ ҳар қанча саъю ҳаракатга лойиқ нарсадир. Чунки у дўзахдан узоқлаштирилиб, жаннатга киритилишга боис бўлади. Қачонки инсон қалбида ушбу ҳақиқат жо бўлса, қалбдан дунё ҳирси кўтарилади.
“Ҳадид” сураси 20-оятида :
وَمَا الْحَيَاةُ الدُّنْيَا إِلَّا مَتَاعُ الْغُرُورِ
«Ва дунё ҳаёти алдов матоҳидан бошқа нарса эмас».
Албатта, бу гаплар таркидунё қилишга, ҳамма нарсадан юз ўгиришга чақириқ эмас. Балки мезон ва ўлчовларни тўғри йўлга солишга, ўткинчи ҳойи-ҳавасдан устун бўлишга даъватдир. ("Тафсири ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!