Ва алайкум ассалом.Ҳафс ривоятида фақат шу бир калимада имола бор, холос.Сиз айтган калимадаги ва бошқа шу каби тажвид қоидалари аслида устоздан оғзаки таълим олиш йўли балан ўзлаштирилади. Мазкур калима барча қироатларда сиз ўрганган суратларда: ихтилос(равм) ёки ишмом қилиб ўқилади. Бундан бошқача ўқиш албатта хато ҳисобланади. Аммо бу ўта мураккаб ёки қийин қоида эмас. Хусусан ишмом қилиш осон: биринчи "нун"нинг ғуннасидан кейин лабларни худди заммани айтгандек қилиб бир чўччайтириб ўтилади, бу ҳаркатдан ҳеч қандай овоз ҳосил бўлмайди. Валлоҳу аълам.