Ассалому алайкум! Мен хар ой ўз маошимдан мухтожларга ёрдам қиламан деб ният қилганман. 4-5 сафардан бери ота-онамга(мен турмушга чиққанман) моддий ёрдам керак бўлиб ёрдам бердим. Бу ёрдамим хам мен қилган ниятга мосми? Ёки бундан ташқари мухтожларга ёрдам беришим керакмиди?
– Ва алайкум ассалом! Ота-онангизга бериб жуда тўғри қилгансиз. Сизнинг ниятингиз назр бўлмагани учун истаган кишиларга эҳсон қилсангиз унинг уддасидан чиққан бўлаверасиз. Валлоҳу аълам!