Ассалому алайкум! Бошқа дин вакиллари исломий никоҳ ўқитмайдилар. Уларнинг ўзларининг никоҳ маросимлари бўлиб, шу маросимдан кейин уларнинг бирга яшашлари мумкун бўлади. Саволим ўзга дин вакиллари исломий никоҳдан ўтмасалар уларнинг бирга яшашлари зино ҳисобланадими? Христиан ва яхудий динлардачи? Бу динларни биз Аллоҳнинг дини деб биламизку?
Ва алайкум ассалом! Шариати ислом уларнинг ўз динларида никоҳ деб белгиланган никоҳларини эътиборга олади. Валлоҳу аълам!