Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кўзга дори томизиш

15:54 / 14.05.2017 | Абдуллох | 7278

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, рўза тутган ҳолатда кўзга томчи дори томизса очилмайдими? Жавоб учун раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аслида бу нарса тиббиётга оид бўлиб, ҳанафий мазҳаби фуқаҳолари аввалда “қулоққа дори томизса рўза очилади” деб фатво беришган эди. Кейинчалик қулоқ пардаси йиртилмаган бўлса ичкарига кетадиган йўл йўқлигини ўрганиб чиқишиб, “қулоққа дори томизса рўза очилмайди” деб фатво беришди.  Кўзга дори томизишни ҳам ҳанафий мазҳаби уламолари очилмайди дейишган. Аммо тиббиёт кўздан димоққа йўл борлигини исботлаб турибди, лекин кўзга дори томизса рўза очилишига фатво берганлари йўқ. Шунинг учун эҳтиётини олиб оғиз очиқлик вақтида томизиш маъқул. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat