Ассалому алайкум! Бозор(бизнес)да ҳам сир сақлаш ўринлари борми? Мисол учун, бирор молни сотув жойини(1-қўлни)?
2). Шаҳар ёки қишлоқда қабристон тасарруфидаги ҳудудни ўзлаштириб, бошқа мақсадда (иморат, бино қуриб) фойдаланса бўладими? Шундай иш юз берса, маҳаллий аҳоли қандай иш тутишлиги лозим?
3). "Ҳалол" сертификати берадиган ташкилот бизда йўқлиги маълум. Шундай экан, озиқ овқат маҳсулотлари бошқа давлат ташкилотидан (Туркия, Россия ва. ҳ.) бундай сертификатни қўлга киритган бўлса, ундай маҳсулотни истеъмол қилиш жоизми? Умуман олганда, "Ҳалол" сертификати ишонарли восита бўла оладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Ихтиёрли.
2). Ҳукуматга мурожаат қилинади.
3). Ўша сертификат берувчилар ишончли кишилар бўлса, ишонарли восита бўлади. Валлоҳу аълам!