Ассалому алайкум! Азиз устозлар, бераётган саволим 2мартта берилган экан, лекин илмим заифлиги туфайли яхши тушунмадим. Илтимос соддароқ қилиб тушунтириб беринглар. Савол: ман пешин ва аср вактида ишда бўламан. Шунинг учун таҳорат қилишга умуман имконим бўлмайди. Шунда таяммум қилиб ўқисам бўладими?
2). Иложи бўлмаганда тик туриб ёки ўтириб ўқилса бўлади, лекин қайта ўкиш керак деган экансизлар. Шунда намоз қазо ҳисобланадими?
3). Шунда фақат фарзни ўқиса хуфтондан кейин суннат билан ўқиш керакми ёки фарзни ўқиса кифоями?
4). Ҳоли жой топа олмаса ўтирган жойда қимирламасдан қиблага қараб ўқиб кегин қайта ўқиш мумкинми? Олдиндан раҳмат. Бу жавоблар жуда кўп инсонларга ёрдам беради деган умиддаман.
Ва алайкум ассалом! 1). Бўлмайди. 2). Қазо ҳисобланади. 3). Қазода фақат фарзни ўзи ўқилади. 4). Бунчаликка бормаслик керак. Валлоҳу аълам!