Ассалому Алайкум! Мени қийнаган бир саволи бор эди. Телевизор ва газеталарда учар ликобчалар ҳақида жуда кўп гапиришади. Айримлар уни кўрдим ҳам дейди. Илтимос агар Қуръони Каримда ёки Ҳадисларда бу ҳақида малумотлар бўлса билдиринглар. Умуман бу ҳақда Ислом нима дейди.
– Ва алайкум ассалом! Бу саволга қийланиш учун ўрин йўқ. У ҳеч кимнинг бу дунёси ёки охиратига боғлик эмас. Айтилаётган гаплар тахминдан бошқа нарса эмас. Қуръони ва ҳадисда булар ҳақида гап йўқ. Чунки улар тахминга эмас, илмга асосланган.