Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маслаҳат бeринг

10:08 / 28.04.2016 | Otabek | 2840

Ассалому алайкум! Ҳурматли азиз устозлар, биз оилавий савдо қиламиз. Ота-онам намоз, рўза ва закот каби амалларни тушунмайдилар ёки тушунишни исташмайди. Мен эса имкон қадар намоз ўқиб Аллоҳни ризолигини олишни истайман. Ота-онам эса “намоз ўқиб нима қиласан, ундан кўра савдо қил, яхши меҳнат қилсанг яхши нарсаларга эришасан” дейдилар. Ота-онам “ҳамма ишни, ҳисоб-китоб ва бошқа молиявий нарсаларни сенга топширдик. Энди сен юритавер” дедилар. Саволим қуидагича: 1. Уларга билдирмай закотни берсам жоизми?
2. Садақа инфоқ ва шунга ўхшаш молиявий ибодатларни уларга ҳеч қайсини билдирмай қилинса бўладими? Ахир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “бирор бир банда садақа билан молига зиён етиб қолмайди” деганларку.
3. Ризқни нима нарсалар кетказадию, нима нарсалар жалб қилади?
Узр саволим чўзилиб кетди. Аллоҳ илмларингиз ва умрларингизга барака берсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Закотни ажратинг. Бирор қариндош-уруғ ёки қўни-қўшнилардан биротаси муҳтож бўлиб қолса, ота-онангиз уларга беришни раво кўриб қолса, сиз ўша ажратган закотни “Сизларнинг закотингиз” деб бериб юборинг. Мол эгаси ният қилиб закот ажратмагунича, ажратиб қўйилсада, закот бераётганларини билмагунларича закот адо бўлмайди. 2). Ўз молингиздан қилишингиз мумкин. 3). Ризқни ҳалоллик жалб қилади. Ёлғон, зулм, хиёнат баракасини кетказади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat