Ассалому алайкум! Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга: «Каъбага ипак тўшамайсизми?», дейишди. У зот: «Менга бундан кўра мусулмонларнинг қорни афзалроқ», дея жавоб қилдилар. Шу ҳақида малумот бeрсангизлар. Олдиндан раҳмат Аллоҳ рози бўлсин.
Ва алайкум ассалом! Ҳадис захирасида бундай ҳадис йўқ. Абу Нуаъйм раҳматуллоҳи алайҳ “Ҳиля” номли китобларида Умар ибн Абдулазиздан шундай маънода сўзни келтирган экан. Унинг санади жуда заиф экан. Валлоҳу аълам!