Ассалому алайкум! Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан келган ривоятда Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васаллам: "Рамазон келса жаннат эшиклари очилади, дўзах эшиклари ёпилади ва шайтонлар кишанланади" деганлар. Лекин жаннат эшиги биринчи бўлиб пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам томонидан биринчи бўлиб қиёматдан сўнг очиладику? Рамазонда жаннат эшиклари очилишини қандай тушуниш керак?
– Ва алайкум ассалом! Жаннат эшиклари очилади дегандан мурод жаннатнинг роҳатидан ер юзига ёғилади деганидир. Айни шу гап инсон қабрга қўйилганда солиҳ бўлса жаннатдан унга дарча очилинади, роҳатини ҳис қилиб ётади дейилган. Ҳар бир мусулмон, мусулмон тугул кофир ҳам рамазоннинг баракотини ҳис қилади. Сиз айтган ҳадисда эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу дунёда яшаб ўтган жасадлари билан биринчи бўлиб жаннатга киришлари айтилган. Валлоҳу аълам!