Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳидоят

19:03 / 01.12.2019 | Asadullo | 2252

Ассалому алайкум! Мен 17 ёшдаман. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ёшликдан ибодатда ўсган ёшлар ҳеч қандай соя йўқ пайтда аршни соясида бўлади деган хадис борлигидан хабарим бор. Мени ҳам ота-онам ёшликдан шундай ўстиришга кўп ҳаракат қилишди. Лекин ёшлик қилдим. Кўп қазо намозларим бор. Ҳарф таниб Қуръонни ўқий оламан. Алҳамдулиллаҳ. Бир қанча сураларни ҳам Аллоҳ у кишидан рози бўлсин отам ўргатганлар. Ёшликдан рўза тутганмиз, лекин ўртоқларга қўшилиб кўпчилик дилини хира қилганман. Ўзимни номаҳрамлардан ҳам тия олмадим. Мен ҳозирда буларни қилмасликка ҳаракат қилаяпман. Мен пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган ёшлар қаторида бўлишим учун қандай ҳаракатлар қилишим керак ва гуноҳларимдан қандай халос бўлишим мумкин?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз айни ўша сояга насибадор бўлиш ёшида экансиз. Ўтган ишга саловат дейди халқимиз. Буёғини яхши амаларга ва илм олишга сарф қилинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat