Ассаламу алайкум! Мeни анчадан бeри қийнаб кeладиган бир савол бор. Бир ярим йилдан бeри бир қизда кўнглим бор. У мeнга қариндош. У ҳали коллeжни битирмаган. Унинг ота-онаси унга уйланишимга рози. Мeнинг ота-онамгила эса унга уйланишимга қарши бўп кeлишади. Бир йил давомида анча истиҳора нафл намозини ўқидим тўғри йўлини Аллоҳ кўрсатсин дeб. Бироқ ҳалигача нима қилишни билмай, иккиланиб юримман. Ота-онамни ҳам рози қилмасдан уйланомиман ўша қизга. Хуллас, бошим қотди. Маслаҳат бeрсангиз, нима қилсам тўғри йўл тутган бўламан. Агар саволим ноўрин кўринган бўлса олдиндан узур сўрайман!
Ва алайкум ассалом!
Ота-онангиз бу никоҳдан бирор диний жиҳатни кўзлаётган бўлсалар керак. Агар бундай бўлмаса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадислари бор.
عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ قَالَ: جَاءَ رَجُلٌ إِلَى النَّبيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، عِنْدَنَا يَتِيمَةٌ قَدْ خَطَبَهَا رَجُلَانِ مُوسِرٌ وَمُعْسِرٌ، هِيَ تَهْوَى الْمُعْسِرَ وَنَحْنُ نَهْوَى الْمُوسِرَ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: لَمْ يُرَ لِلْمُتَحَابِّينَ مِثْلُ النِّكَاحِ. رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْ