Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, динимиз йўлида қилаётган савобли ишларингиз учун сизларга ташакур билдираман катта раҳмат. Оилада кичик фарзанд дин ҳақида гапирса, ота эса дин “ўргатма, гапирма” дeб жахл қилиб гапира бошласа, фарзанд тушцнтира олмаса шунда уларга қандай муносабатта бўлиши кeрак? Жавоб учун олдиндан катта раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Тажрибага кўра буларни етказишда амалий ибрат бўлиб етказишга ҳаракат қилиш керак. Ҳамма вақт “қизим сенга гапираман келиним сен эшит” қабилида иш тутиш керак. Бунинг учун бироз вақт ҳам керак бўлади. Валлоҳу аълам!