Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тақсид савдода ўзгариш

15:50 / 22.12.2022 | Nodir Zubair | 612

Ассалому алайкум! Мен тақсид савдога қурилиши энди бошланган домдан 37 кв метрлик хонадонга пул тўлаётган эдим (тўлов муддати 18 ой) ва шартлашаётган пайтимиз келажакда эхтиёж бўлса хонадонни каттароғига ўзгартирсак бўлиши ҳақида ҳам келишганмиз. Энди буни қандай қилсак шариатга мос бўлади? масалан хонадонни ярим пулини тўлагандан кейин 50кв метрликни олмоқчи бўлсам ёки аксинча камроқ 26кв метрлик олмоқчи бўлсам тартиби қандай бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу истисноъ шартномасидир. Унда қуриб берилиши лозим бўлган бино режасига икки томоннинг розилиги билан  тузатишлар киритиш, зиёдаликлар қўшиш, шунга мувофиқ бажариш муддатини чўзиш ва нархини ўзгартириш жоиз. Шартномани бажариш муддатини чўзиб бериш эвазига унинг нархини ошириш дуруст эмас. Тезроқ тугатиб бергани учун нархни тушуриб бериш агар шартномада шартлашилмаган бўлса жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat