Ассалому алайкум! Кийимларни қатрон қилиш нима учун керак? Қатрон қилиш нима дегани ва у қандай қилинади? Нималар қатрон қилинади? Нималарни қатрон қилмаслик керак?
– Ва алайкум ассалом! Қатрон қилиш дегани нажосат теккан нарсани уч маротаба ювиш ва ҳар ювишдан кейин то сув томиши тўхтагунича қуритишдир. Бу иш фақатгина ўзига нажосатни шимиб оладиган ва сиқиб бўлмайдиган нарсаларни поклашда бўлади. Бунга ёғоч, сирланмаган сопол идиш, сири кўчган идиш, бўйра кабилар мисол бўлади. Валлоҳу аълам!