Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Компютeрда ўйинларидан пул топиш

09:15 / 22.05.2017 | Abduqaxxor | 3699

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, биламизки хозирги кунда компьютер ўйинлари оммалашиб бормокда. Ҳатто компьютер ўйинларида пул ишласа бўлар экан. Шундай йўл билан топилган пул ҳалолми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Уларни қилаётган ишлари яхшиликка ёрдам эмас. Аллоҳ таоло “Моида” сурасида марҳамат қилади :

وَتَعَاوَنُواْ عَلَى الْبرِّ وَالتَّقْوَى وَلاَ تَعَاوَنُواْ عَلَى الإِثْمِ وَالْعُدْوَانِ وَاتَّقُواْ اللّهَ إِنَّ اللّهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ۝

«Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг». Ушбу мўъжазгина жумла дунёдаги барча ҳамкорликлар учун асосий қоида ҳисобланади. Исломдан аввалги даврда ҳамкорлик қоидаси уруғчилик, қабилачилик ва бошқа шунга ўхшаш ўлчовлар асосида бўлар эди. Ўзига яқин бўлган шахс, тоифа, қабила, давлат ёки халқ нима қилса, унга ҳамкор бўлиш зарур эди. Жумладан, зулм ва душманлик ишларида ҳам. Исломда эса ҳамкорликнинг бош шарти яхшилик ва тақводир. Агар шу шарт вужудга келса, ҳамма билан ҳамкорлик қилинаверади. Аммо қаерда гуноҳ ва ёмонлик бўлса, ким бўлишидан қатъи назар, ҳамкорлик қилинмайди. Бу ишларнинг ҳаммаси Аллоҳ таолога боғлиқ. Мазкур ишларни амалга оширишда, албатта, тақво шарт. Шунинг учун ҳам «Аллоҳга тақво қилинг», – деб алоҳида таъкидланмоқда. Инсон Аллоҳдан қўрққанидагина Аллоҳни рози қиладиган ҳамкорликларни амалга оширади. Инсон Аллоҳга тақво қилгандагина ундан яхшилик кутиш мумкин. Кимки яхшилик қилса, ўзигадир. Ёмонлик қилса ҳам ўзигадир. Аллоҳдан қўрқмаган, Унинг амрида юрмаганлар билиб қўйсинларки: «Албатта, Аллоҳ иқоби шиддатлидир». ("Тафсири ҳилол" китобидан). Ўз фарзандларингизга вақтларини шу нарсалар билан зое қилишини хоҳламасангиз керак.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat