Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, саволим шуки бандани ҳаққини ҳақдор кeчмагунча Аллоҳ кeчирмайди дeб эшитгандим. Агар мусулмон одамни кофирдан қарзи бўлса, охиратда қарзини ҳаққини ўрнига иймонини сўраб туриб олади дeб эшитдим. Шу ростми? Аллоҳ рози бўлсин.
Ва алайкум ассалом! Иймонини сўраши рост эмас, лекин кофирдан қарздор бўлиш мусулмондан қарздор бўлишдан кўра ҳасрати қаттиқ бўлади. Валлоҳу аълам!