Ассалому алайкум! Устозлар, биз Россияда ишлаймиз. Бригадимизда мен билан 7 киши. Мен иш топиб ўзим ҳам барга ишлайман, пулини ҳам гаплашиб (албатта шериклар билан мастлахатлашиб), кейин асосий уста ҳам ўзим. Ўзим учун 2 кишилик ҳақни оламан деб шериклар розилиги билан келганмиз. Шу ҳаққим ҳалолми? Излаш хизматидан факат 10% олувчиларни топдим.
Ва алайкум ассалом! Ҳалол. Валлоҳу аълам!