Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Имбир(занжабил) илдизи

15:26 / 23.05.2017 | Murod | 7134

Ассалому алайкум! Ҳозирда имбир дeган илдиз бўлиб, у томоққа жуда ҳам фойдалидир. У ҳалолми? 2. У Илдизни соғлиқ учун дори сифатида фойдалансак бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бўлади. У Қуръонда ҳам зикр қилинган. Аллоҳ таоло “Инсон” сурасида марҳамат қилади :

وَيُسْقَوْنَ فِيهَا كَأْسًا كَانَ مِزَاجُهَا زَنجَبِيلًا۝  عَيْنًا فِيهَا تُسَمَّى سَلْسَبِيلًا۝

17. Ва улар у(ер)да аралашмаси занжабийл бўлган қадаҳдан суғорилурлар. 18. У(ер) даги «салсабийл» номли булоқдан. Занжабийл – чуқур томир отувчи ўсимлик тури бўлиб, томири туйилиб, ундан хушбўй модда тайёрланади. Араблар ундан ўз ичимликларига қўшиб ичишни жуда-жуда севадилар. Ичувчига ҳузур бағишлайдиган, томоқдан осонлик билан ўтувчи шаробни араблар «салсабийл» деб атайдилар. «Салсабийлан» дейилганда шунга ишора қилиняпти. ("Тафсири ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat