Ассалому алайкум! Бир инсоннинг 18.000$ қарзи бор. Қарз берган инсон қарзни 8йил олдин берган, лекин шу йилларга закот берилмаган. Пул олишда эса қўлидан келганча ойига 100$дан беришни бошлаганига 1йилча бўлди. Шу йилларга закот бериш қандай бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 8 йилнинг биринчисига 18.000ни қирқдан бирини, ундан қолганидан кейинги йилга яна қирқдан бирини. Кейинги йилга ундан қолганидан яна қирқдан бирини, шундай қилиб 8 йилникини бериб чиқади. Валлоҳу аълам!