Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари! Интернетда бир Қозоғистонлик биродар билан бир оз гаплашиб қолган эдим. У ҳадисларнинг бизгача етиб келишида, ҳадис тўплаган имомларимиз ва умуман ҳадис масаласида яхши гапларни айтмаяпти. Унинг фикрича (ақидаси) Қуръондан бошқа нарсадан ҳалол-ҳаром масаласида ҳукм олиш (суннат, фатво, уламолар фикрлари...) "ширк" деган гапларни айтяпти. Унга бир оз тушунтиришга ҳаракат қилдим, лекин у олмаяпти. Бу масалада менинг ожизлигимни ва олимлар билан гаплашинилади деган маънони айтдим. (Унинг ҳужжати Қуръон) Саволим: У билан алоқани узишим Аллоҳ учун ажралишга кирадими? Мен шу ишни қилишим керакми?
– Ва алайкум ассалом! Насиҳатга кўнмаса, ажралиш керак ва сиз айтганга киради..