Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳалол ва ҳаром

08:05 / 02.06.2017 | Элмурод | 3343

Ассалому алайкум! 1. Мени хусусий фирмам бор, шу фирмамдан (хавфи юкори объектларни куриш ва эксплуатация килишга лицензия си бор) баъзи дустларим  фойдаланишади ва мен уларга фирмани соликларидан ташкари узаро келишиб уларни кулларига 60%-80% гача пул бераман (яъни 2%-20% гача фирмам фойда куради), лекин хеч кимни норози килмайман, Бу ишимда ёмонлик йукми, судхурликка кирадими шу ишим?
2. Шу фирмани 3 та қондошлар юргизамиз топган фойдамизни Бир жойда саклаймиз, холаганимзча хар ким керагича ушбу пулдан ишлатамиз кимдир оз кимдир куп, биз бир биримизни ишлатган пуларимизни хеч качон сураб суриштирмаймиз, хатто машиналаримизни алмашиб миниб кетсак машинадаги пулни сурамасдан ишлатиб хам кетаверамиз, шу ишлатишимизда бир биримизга хаккимиз утиб кетмайдими, бир- биримизни хакимизни еган булмаймизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Фирмангизни иш фаолиятини тўлиқ тасаввур қила олмадик. 2). Сизлар бу фирмада кимни ҳаққи қанчалигини бирор тийнигача қолдирмасдан аниқлаб олишингиз шарт. Арабларда “ижтимоий муносабатларда ака-укадек, иқтисодий муносабатларда бегоналардек иш юритинглар” деган мақол бор. Бу аслида шариатимизнинг кўрсатмасидир. Кейинчалик ҳадия қилмоқчи бўлсангиз, шариатимиз бунга тарғиб қилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat