Ассалому алайкум! Ман ёнғоқ ва қуритилган мевалар сотаман, Бировни қўлида ишлайман. Шу ишимда ўрик қоқи билан бир келишмовчиликлар бўлиб қолди. Ўрик қоқини хилма хиллари бўлиб уларни ичида юмшоғи (яъни озгина увитамиз юмшоқ бўлади) ҳам бор. Покупательлар буни увитиб сотишимизни базилари билади базилари тушунмайди билмайди. Ўрик қоқини сочный юмшоқ қилиб қуритиб бўлмайди. Бир қўшним увитаётганимни кўриб сизлар харом ишни қилаябсизла бу торозидан уриш деб кўп қайтаради. Ўрик қоқини ҳамма юмшоқ қилиб сотади биз сотмасак пакупателлар бошқа ердан олишади, улар ўрик қоқини каттигини олишса уйга бориб увитиб ейишади, юмшоқ қоқига талаб катта, Амаллар ниятларга боғлиқдир десам ҳам қўшнимга тушинтира билмадим. Директорим жуда ҳам эътиқодли мўмин киши. У манга бу ҳақида ман илм ахилларидан кўп суриштирганман. Туркиялик шайхлар фатво беришган деди. Манга бир йўл кўрсатсангиз, агар тарозидан уриш бӯлса жавоб юборсангиз ман директоримга кўрсатайин, агарда директорим ҳақ бӯлса қўшним учун бир сахих далил айтсангиз. Қўшнимга кўрсатсаму қўшним мусулмонлар торозидан уришади деган нарсани калласидан чиқариб ташласа.
– Ва алайкум ассалом! Харидорга ўрик увитилганини билдириб қўйиш керак. Бу масалада асосий нуқта, алдов. Харидор бу яхши нави, шунинг учун қиммат деб алданиб қолмаслиги керак. Юмшоқлиги увитилганидан эканлигини билса, айтиб сотилса муаммо йўқ. Валлоҳу аълам!