Ва алайкум ассалом! Имомга иқтидо қилиш вожиб. Ким такбирни “Аллоҳ” лафзини имом билан тенг, акбар лафзини имомдан олдин тугатса ҳам иқтидо қилган бўлмайди. Шунинг учун имом Аллоҳу акбарни тугатганидан кейин иқтидо қилувчи Аллоҳу акбарни айтиши керак. Имом салом бермасидан олдин салом берса, намоз жоиз бўлсада иқтидони тарк қилгани учун гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам!