Бу масалада, яъни намозда намозхонлар оёқларини бир-бирига текказиб туришда кўпчиликка фақат баъзи бемазҳабларгина хилоф қилишган. Сиз юрган ва кўрган юртлардан сиздан бошқалар ҳам юрган ва кўрган. Балки сиздан бир неча марта кўп юрган ва кўрганлар кўпчиликни ташкил қилишади. Аммо улар сиз айтган гапни айтишмайди. Чунки, бунинг ўзи сиз айтганчалик барча араб ва африка мамлакатларида тарқалган нарса эмас. Сиз айтгандек, Саҳиҳ Бухорийда бу борада ҳадис бўлгандан бутун бошли умматнинг мужтаҳид уламолари эътиборсиз қолдирмас эдилар. Агар сиз айтган гап тўғри бўлса, уни айтган ҳам, сиз ҳам Имом Бухорийга тўҳмат қилаётган бўласизлар.