Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Такбири таҳрима

11:33 / 11.07.2013 | Дилшод | 4299
фазилатли Шайх ҳазратлари! Сизга ва аҳлингизга муборак Рамазон ойи қутлуғ бўлсин! Устоз, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси томонидан 2012 йилда чоп этилган "Намоз ўқиш қоидалари" китобининг (Шайх Абдулазиз Мансур, Қамариддин Қосимов) 58-бетида таровеҳ намозини ўқиш тартиби қуйидагича баён қилинган: ". . . Таровеҳ намозига такбир айтилмайди. Таровеҳ намозига қуйидагича ният қилинади: Ният: "Ният қилдим икки ракъат (тўрт ракъат) таровеҳ намози ўқимоққа, эргашдим ушбу имомга, холис Аллоҳ учун" деб ният қилиб бўлгач, "Тааввуз" ва "Тасмия" билан сураи "Фотиҳа" ва бир зам сура ўқилади". (иқтибос тугади) Шу билан бирга қуйидаги сайтларда ҳар қандай намоздан аввал такбири таҳрима айтилмоғи лозим эканлиги баён қилинган: 1. ҳттп://Ислом. уз/cонтент/виеw/2877/105/ ("Рўзаи рамазон (Таровеҳ намози)" мавзуси остидаги савол-жавоблар); 2. ҳттп://www. фиқҳ. уз/фиқҳ-илми/722-мақола. ҳтмл ("10-ДАРС" мавзуси); 3. ҳттп://ҳадис. Ислом. уз/индех. пҳп? аcт=боок&амп;сеc=17&амп;б_ид=14&амп;с_ид=1609 ("Ал-Азкор" китобининг 34-боби. Такбири таҳрима). Ушбу ҳолатда юқорида номи зикр этилган китобнинг ҳукмига амал қилиш жоизми ёки бу ҳукм Ҳанафий мазҳабига зидми? Мен ўқиган намоз китобларда ифтитоҳ такбирини айтмоқ намознинг олти рукнидан бири сифатида эътироф этилган. Ҳазрат, мазкур саволни беришдан мақсад ихтилоф чиқариш эмас, балки ўзим хулоса чиқара олмаган вазиятга ойдинлик киритиб олишни ният қилдим, холос. Жавобингиз учун олдиндан ташаккур!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Биринчи китобда ҳар бир намозда такбири таҳримани айтилиши рукнлигини ҳамма яхши билади деган фикр ила эслатилмаган бўлса керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat