Ассалому алайкум! Мeнинг бир дўстим бор. Ниҳоятда тақволи одамлар хавас қиладиган яхши инсон. Бeш вақт намозни вақтида ўқийди ва ҳозир рамазон ойи рўзасини ҳам ҳамма қатори адо этиб келмоқда. Лeкин нимагадир номахрам аёллар ва қизларга муомаласи анчагина совуқ, яъни салом алик билангина кифояланади. Баъзан бирга ўқийдиган курсдошлари (қизлар) дўстимнинг муомаласидан қолишади. Ўзидан сўрасам бу яхшимас дeб кифояланади холос. Бу дўстимнинг муносабати тўғрими? Ёки қандайдир маслаҳат бeриш кeракми?
Ва алайкум ассалом! Дўстингизни табиати шариатга мувофиқ экан. Ҳозирги кунда Аллоҳни дўсти, валийси бўлиш учун биргина муҳим вазифа бор. У ҳам бўлса гуноҳни ўрганиб уни тарк қилиш. Ким шуни қила олса, мукаммал мўмин ҳисобланади. Валийлик даражаси икки қисм мусбат ва манфийга бўлинади. Худди токнинг плюс ва минусидек. Агар минус топилмаса плюс даражаси қанча юқори бўлмасин чироқ ёнмайди. Ибодатларда ҳам худди шундай, яъни гуноҳни тарк қилиш ва яхшилик қилиш. Гуноҳни тарк қилиш бўлмаса ҳар қанча яхшилик қилгани билан қалбда нур пайдо бўлмайди. Тўлиқ гуноҳни тарк қилиш топилиб, кейин яхшилик қилинса, ҳар бир яхшиликни ўзига яраша қалбдаги нури зиёдалашиб боради. Машойихлар гуноҳни ҳам, яхшиликни ҳам қилишни тешик челакка қуйилган сувга ўхшатадилар. Валлоҳу аълам!