Ассалому алайкум! Менга доктор кунига камида 4 литр сув ичишимни буюрган, шунинг учун рўза тутолмаябман. Бунинг гуноҳи йўқми? Мен 5 вақт намозни адо этябман. Ўртоғимни айтишича рамазон ойида рўза тутмаса намоз ҳам қабул бўлмас экан. Шу гап қанчалик рост? Жавоб учун ташаккур.
Ва алайкум ассалом! Доктор тўрт литр сув ичишни буюрган бўлса, сизни яратган, мижозингиз ва сизга нима керак ёки керакмаслигини биладиган Зот рўза тутишингизни буюрган. Шу жойда сизга ихтиёр қилиш танлови бор. Агар саломатлигингиз оғир ҳолда бўлса, унда сиз бошқа кунлари тутиб берасиз. Дўстингизни гапи нотўғри. Валлоҳу аълам!