Ассалому алайкум! 1). Бомдод намозини ўз вактидан 1 соат олдин ўқиш мумкинми?
2). Бир танишим айтиши бўйича инсон қилаётган дуосини маносини билмасдан дуо қилса дуоси ижобат бўлмас экан. Шу гап қанчалик тўғри?
Ва алайкум ассалом! 1). Вақти кирмасидан олдин ўқиш жоиз эмас. Ўқиса зиммасидан адо бўлмайди ва қазосини ўқиш фарз бўлади. 2). Қуръон ва суннатда ворид бўлган дуоларни ўқиса бўлади. Бошқа ҳар қандай дуони маъносини билиб ўқиш лозим. Валлоҳу аълам!