Ассалому алайкум! Тадбиркорлик фаолиятимда ҳисоб рақамимга тушган маблағнинг 5% тўғридан-тўғри солиқ ҳисоб рақамига ўтиб кетади. Бу маблағлар закот бўладими? Бу ҳам давлатимиз ғазнасига тушадику.
Ва алайкум ассалом! Бўлмайди. Закот фақир-мискинларга мулк қилиб бериладиган нарсадир. Валлоҳу аълам!