Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бировнинг ҳаққи қолиб кетганди

20:54 / 29.03.2020 | Музаффар | 1516

Ассалому алайкум! Мен водийданман. Узоқ йиллар олдин гуруч савдоси билан шуғулланганман, бир хоразмлик сотувчини маълум миқдордаги пули менда қолиб кетган (тахминан 25 кг гўшт миқдорича), адашиб кўп гуруч берган. Мен билиб туриб қайтариб бермаганман, энди виждон қийналаяпти. У одамни тополмайман, кўрсам хам танимайман. Шу пулни нима қилсам бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қоида: Тез чирийдиган ва айнидиган нарсаларни эгасини кутмасдан фақир мискинга садақа қилиб юборилади. Эгаси топилгач пулини беради. Тез чиримайдиган буюмларни бир йилгача эълон қилиш керак. Ўзи фойдаланиши жоиз эмас. Шунда ҳам топилмаса номидан садақа қилинади, мабодо эгаси топилса пулини беради. Топилмаса, у Аллоҳ таолонинг ҳузурида омонат бўлади ва қиёмат куни эгаси сўраганида берилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat