Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Китобларнинг нархлари

10:44 / 17.06.2017 | Samiya | 6197

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, Тафсири Ҳилол китоблари нашр этилмаётганлиги сабабли савдо расталарида қиммат нархда сотилмоқда. Бугун бу китобни 850.000 сўмга кўрдим. Охирги нархини 800 минг сўм деяпти. Саволим шуки, Тафсири Ҳилол яна қайта нашрдан чиқилиши режалаштирилмоқдами? Бу китобни ўқиш илинжида бўлганлар, лекин қиммат бўлганлиги туфайли сотиб ололмаётганлар етарли назаримда. “Ҳадис ва ҳаёт, “Кифоя” китоблари ҳам қайта нашр қилинса жуда хурсанд бўлар эдик.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! “Тафсири Ҳилол” китоби яқинда 5000 нусхада нашрдан чиқди ва кўпроқ ўқувчиларга етказиш мақсадида бир кишига бир донадан сотилди. Энди кейинги қайта нашр учун тайёргарлик қилинмоқда. “Кифоя” китоби ҳам қайта чоп этилмоқда ва барча жузлари билан икки ойларда сотувда чиқади. “Ҳадис ва ҳаёт” китоблари ҳам чоп қилиниши бошланган. Дуо қилиб туринглар, келаси ойдан сотувга чиқиши кутилмоқда. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat