Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Телевизордаги тасвирлар

23:16 / 19.10.2017 | Lazizxon | 7150

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Кундалик хаётда телвизордан турли янгиликларни кўриб танишиб борамиз ва бошқа тасвирларни хам (кино, дастурлар, кўрсатувлар ва бошқалар). Албатта бу холат кун бўйи уни тагида ўтириб олиб томоша қилиш эмас, асосан ишдан кейин, кечки пайт ва тунда дам олиш вақтида. Ана шу холатларда аёлларнинг авратларига кўзимиз тушади. Шу холатда бутунлай тескари қараб маълумотлар тўлиғича тушуниб олишнинг имкони бўлмайди. Яни айтмоқчи бўлганим бехаё тасвирлар эмас, аёлларнинг бўйни, қўлларининг тирсаккача очиқ жойларини айтяпман. Шу холатда нима қилишимиз керак? Албатта бахоначи бўлиб колишдан Аллоҳ асрасин!
2). Телевидениямизда хозиргача исломни соф мохиятини очиб берувчи телеканал шакллантирилгани йўқ. Аллоҳга шукур кўрсатувларимиз бериляпти, лекин вақти бизга тўғри келмайди. Албатта, шу холатда телеканалга эҳтиёж туғилади. Яқин келажакда шу муаммони хал қилишга қаратилган ҳаракат мавжудми? Ёзишда хато қилган ёки одобсизлик қилган бўлсам узр сўрайман. Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Ҳар бир нарса тарозига солиб кўрилади. Зарурат, ҳожат даражаси бўлса, рухсат берилади. Кўрмайсизми ҳозир шифохонага ҳожатингиз тушса, ишга кетаётган бўлсангиз, бозорга борсангиз телевизор кўргандек бўласиз. Яъни хоҳласангиз ҳам хоҳламасангиз ҳам кўчада аёлларга кўзингиз тушади. Бозорга эҳтиёж бўлгани учун чиқасиз, ишхонага бориш учун такси ёки автобусга чиқасиз. Шариат кўчада шундай аёллар борлиги учун автобусга чиқиш, ишга боришдан қайтармайди. Фейсбук каби ижтимоий тармоқларда фойдали нарсаларни кўрмоқчи бўлганизда ҳам беихтиёр мункар ишларга кўзингиз тушади. Агар телевизорга ҳам бозор ва ишга бориш каби эҳтиёж туғилса ундан фойдаланишингиз мумкин. Албатта аёлларга тикилиб олиб қарашга шариат рухсат бермайди. Унчалик даражада эҳтиёж бўлмаса қарашингиз тўғри эмас. Хусусан шариат ва маърифатга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган нарсаларни кўриш жоиз эмас. 2). Дуо қилиб туринг, бу ҳам бўлади. Ислом цивилизацияси таркибида сиз айтгандек канал ташкил қилиш режалаштирилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat