Ассалому алайкум! Устозлар, мен хозирги вақтда Корея давлатида истиқомат қиламан. Бу ерда чўчқа махсулотини ейишади, мен эса имкон борича тақво қилиб ҳалол деб ёзилган гўшдан исътемол қиламан. Лекин бир хил пайт ўрдак гўтши егим келса халол махсулотлардан топа олмиман. Корейцлар сўйганини истемол қисам бўладими? Улар Аллоҳни исмини айтиб сўйишмайди. Жавобингиз учун раҳмат Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин.
Ва алайкум ассалом! Шариатимизда сўйиб ейиладиган гўшти ҳалол ҳайвонларга Аллоҳ таолонинг исми зикр қилинмаса, ёки зикр қилингани маълум бўлмаса ейиш жоиз эмас. Кейинги сафар товуқ ёки қуён егингиз келса, уни ҳам сўрамайсиз деган умиддамиз. Валлоҳу аълам!