Ассалому алайкум! Хуфтон намозини жамоат бўлиб ўқиётган эдик имомликга ўтган дўстимиз қироатида "хум" замири билан "кум" замирини адаштириб қўйди сўнг намоз бузилмайди дейилса зам баъзилар эхтиёт шарт қайта ўқиб олайлик дейишди, кейин бизга улгуролмаганлар жамоатга қўшилиб қолса намози нафл бўлиб қолади деб бир киши айтди, намоз ўқимай огохлантириш учун бошқа бир киши орқада пойлади. Шу тўғрими? Демак фарз намози адо бўлган киши ўша намозни адо қилимаган кишига имомлик қилса муқтадийларники нафлга айланадими? Ёки бу ерда бошқа масала борми?
– Ва алайкум ассалом! Қайта ўқиш лозим эмас эди. Ўқиган намози нафл бўлибди. Фарз ўқигувчи нафл ўқигувчига иқтидо қилмайди. Валлоҳу аълам!