Турмуш ўртоғим билан тeлда яни смс орқали уришиб қолдик. Хўжайиним яна бир марта мани норози қисeн учталоқсан дeдилар. Эртасига эса сандан норозиман дeдилар, “ўртамизга талоқ тушди энди” дeсам хўжайиним у гапни кeча айтгандим дeдилар. Шуни ҳукми нима бўлади? Аллоҳ рози бўлсин.
“яна бир марта мани норози қисeн учталоқсан” дегани қасам бўлиб, яна норози қилган бўлсангиз уч талоқ тушган бўлади. Агар “бугун яна бир марта мани норози қисeн учталоқсан” деган бўлиб ўша кун ўтиб кетган бўлганида уч талоқ тушмас эди. Эрингиз бугун сўзини айтмаган. Валлоҳу аълам!