Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳаром гўшт билан ишлаш

11:07 / 28.10.2023 | mujazzar | 516

Ассалому алайкум! Мен россияда шавермада ишлейман бизга тавук гўшти ва мол гўшти олиб келади шу гўшти бизда мусулмонлар робимни номи ила деп сўйишади бу ерда бўлса у нарса йўқ шу холда мусулмонлар келса ишхонамизга мен халол эмас диман русларга сотаверман. Баъзи бир мусулмонлар товуқ ёки мол гўшт экан беравер деди. Мен қилиб бераман, шу ишим тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Руслар қиёматда ҳаромдан масъул бўлмасалар ҳам сиз мусулмон ўлароқ ҳаромни сотишдан сўраласиз. Мусулмон бўлатуриб динингизда ҳаром бўлган нарсани сотишингиз ҳам ҳалол бўлмайди, ўша ҳаромдан келган даромад ҳам ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat