Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аниқлик киртиб

09:23 / 20.06.2017 | madina | 5335

Ассалому алайкум! Азиз устозлар азалдан бир гап эшитамиз. Агар отаси вафот этса иддаси ўтгандан сўнг фарзандлар онасига 3 марта “турмушга чиқинг” деб айтиш фарзми? Онасининг ши 50дан ўтган бўлса ҳам.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бундай дейиш фарз эмас, лекин хусусан ҳозирги кунимизда бева қолган аёл ва эркакларнинг зино қилиб қўяётганлари ёки саломатликларига қаттиқ зарар қилаётгани учун улар турмушга чиқишлари фарз даражасига етмоқда. Фарзандлар шуни инобатга олишлари керак. Қаршилик қилсалар фарзга қаршилик қилган бўладилар ва улардан содир бўладиган гуноҳларга тенг шерик бўладилар. Аллоҳ таоло “Нур” сурасида марҳамат қилади: وَأَنكِحُوا الْأَيَامَى مِنكُمْ وَالصَّالِحِينَ مِنْ عِبَادِكُمْ وَإِمَائِكُمْ إِن يَكُونُوا فُقَرَاء يُغْنِهِمُ اللَّهُ مِن فَضْلِهِ وَاللَّهُ وَاسِعٌ عَلِيمٌ۝ 32. Ораларингиздаги никоҳсизларни ва қулу чўриларингиздан солиҳларини никоҳлаб қўйинг. Агар фақир бўлсалар, Аллоҳ уларни Ўз фазлидан бой қилур. Аллоҳ қамрови кенгдир, ўта билувчидир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat